Competition in this pair is now closed. Discussion and feedback about the competition in this language pair may now be provided by visiting the "Discussion & feedback" page for this pair. Entries may also be individually discussed by clicking the "Discuss" link next to any listed entry. Source text in English Over the course of many years, without making any great fuss about it, the authorities in New York disabled most of the control buttons that once operated pedestrian-crossing lights in the city. Computerised timers, they had decided, almost always worked better. By 2004, fewer than 750 of 3,250 such buttons remained functional. The city government did not, however, take the disabled buttons away—beckoning countless fingers to futile pressing.
Initially, the buttons survived because of the cost of removing them. But it turned out that even inoperative buttons serve a purpose. Pedestrians who press a button are less likely to cross before the green man appears, says Tal Oron-Gilad of Ben-Gurion University of the Negev, in Israel. Having studied behaviour at crossings, she notes that people more readily obey a system which purports to heed their input.
Inoperative buttons produce placebo effects of this sort because people like an impression of control over systems they are using, says Eytan Adar, an expert on human-computer interaction at the University of Michigan, Ann Arbor. Dr Adar notes that his students commonly design software with a clickable “save” button that has no role other than to reassure those users who are unaware that their keystrokes are saved automatically anyway. Think of it, he says, as a touch of benevolent deception to counter the inherent coldness of the machine world.
That is one view. But, at road crossings at least, placebo buttons may also have a darker side. Ralf Risser, head of FACTUM, a Viennese institute that studies psychological factors in traffic systems, reckons that pedestrians’ awareness of their existence, and consequent resentment at the deception, now outweighs the benefits. | Winning entries could not be determined in this language pair.There were 4 entries submitted in this pair during the submission phase. Not enough votes were submitted by peers for a winning entry to be determined.
Competition in this pair is now closed. | Ko’p yillar davomida bu haqda ovoza qilmagan holda, Nyu-York hukumati shaharda piyodalar yo’ldan o’tish uchun bosishi kerak bo’lgan tugmalarni o’chirib qo’ydi. Ularning fikricha, kompyuterlashtirilgan taymerlar deyarli hamisha yahshiroq ishlagan. 2004 yilga kelib, 3250 tugmadan 750 tasidan kami ishlashda davom etgan. Ammo shahar hukumati, befoyda sanoqsiz tugmalar bosilishini oldini olishni nazarda tutgan bo’lsa-da, nogironlarning yo’ldan o’tish tugmalarini olib tashlamadi. Dastlab bu tugmalar, ularni olib tashlash uchun ketadigan xarajatni hisobga olgan holda, olib tashlanmadi. Lekin, ishlamaydigan tugamlardan ham naf kelishi aniqlandi. “Tugmani bosuvchi piyodalarning, boshqalarga nisbatan, yashil chiroq paydo bo’lmaguncha yo’ldan o’tish ehtimollari kamroq”, deydi Isroilning Negevdagi Ben-Gerion universitetidan Tal Oron-Gilad. O’tish joylaridagi odamlar xatti-harakatlarini o’rganib chiqib, odamlar, o’z ishtiroki talab e’tiladigan tizimlarga ko’proq itoat etishlarini kuzatganini aytdi. “Ishlamaydigan tugmalar insonlarga shifobaxsh malham kabi ta’sir qiladi, chunki ular odamlarga o’zlari foydalanadigan tizimlar ustidan nazorat xissini beradi”, deydi Michegan Universitetining insonlar va kompyuter o’rtasidagi munosabatni o’rganuvchi mutaxassisi, Eytan Adar. Doktor Adar, o’z talabalarini, dasturiy ta’minot tuzishda, odatga ko’ra, faqat ko’rgazma uchun, “saqlash” tugmasi bilan yaratishlarni, bu bilan ular, insonlarga ularning kiritgan ma’lumotlari avtomatik holda saqlanmasligiga ishonch hosil qilishlariga ishontirishini ta'kidlaydi. - “Bir o’ylab ko’ring”, deydi u, “bu mashinalar dunyosiga xos sovuqlikka, shirin yolg’on bilan iliqlik kiritishdek”. Bu bir fikr. -"Biroq, yo’lni kesib o’tishda, “malham tugma”ning salbiy tomoni ham bo’lishi mumkin", deydi Venaning yo’l harakati tizimida psixologik omillarni o’rganuvchi Faktum Instituti rahbari, Ralf Risser. Uning fikricha, piyodalar tugmalardan foydalanib, keyinchalik ular ishlamayotganini bilib qolib g’azablanishi, foydadan ko’ra zarardir. | Entry #24904 — Discuss 0 — Variant: Not specifiednone
Voting points | 1st | 2nd | 3rd |
---|
0 | 0 | 0 | 0 |
- 1 user entered 8 "dislike" tags
bosilishini oldini olishni | Grammar errors bosilishini oldini olish > bosilishining oldini olish | Hamza Foziljonov No agrees/disagrees | |
tugamlardan | Spelling tugamlardan > tugmalardan | Hamza Foziljonov No agrees/disagrees | |
talab e’tiladigan | Spelling talab eʼtiladigan > talab etiladigan | Hamza Foziljonov No agrees/disagrees | |
Universitetining | Spelling Wrong capitalization | Hamza Foziljonov No agrees/disagrees | |
| Бир неча йиллар давомида, Нью-Йорк шаҳри маъмурияти шаҳардаги пиёдалар йўлни кесиб ўтиш жойларидаги светофорларга ўрнатилган, қачонлардир ишлаган пиёдалар учун мўлжалланган тугмаларни ими-жимида ўчириб қўйяқолишди. Уларнинг фикрича, компьютерлаштирилган махсус таймерлар деярли мунтазам равишда яхши ишлар экан. 2004 йилга келиб 3250 та ана шундай тугмаларнинг 750 тага яқини ўчирилмаган. Шунга қарамай, шаҳар ҳокимияти ўша ўчирилган тугмаларни ҳам олиб ташламаган, бу билан эса бу тугмаларни қанчалаб одамлар беҳуда босишларига сабабчи бўлишган. Дастлаб, бу тугмаларни олиб ташлаш кўп харажат талаб қилганлиги учун улар олиб ташланмаган. Бироқ, маълум бўлишича, ана шу ишламаётган тугмалар ҳам яхшиликка хизмат қилган экан. Исроилнинг Негева шаҳридаги Бен-Гурион номидаги Университет мутахассиси Тал Орон-Гилад (Tal Oron-Gilad) фикрича, юқорида таъкидланган тугмаларни босган пиёдалар светофорда яшил одамча пайдо бўлмагунча йўлни кесиб ўтмас эканлар. Унинг чорраҳалардаги пиёдаларнинг ҳаракати тадқиқи шуни кўрсатдики, кишилар ўзларининг фикрларини ҳисобга олишга интилувчи тизимга бўйсинишга мойиллик билдирар эканлар. Ишламайдиган тугмалар ана шундай плацебо таъсирини келтириб чиқаради, чунки кишиларга ўзлари фойдаланаётган тизимларни назорат қилиш ҳисси ёқимлидир, дея таъкидлайди Мичиган университетидаги инсон ва компьютер ўртасидаги алоқалар бўйича мутахассис Эйтан Адар (Eytan Adar). Доктор Адарнинг фикрича, унинг талабалари одатда ҳеч қандай функцияга эга бўлмаган, бироқ фойдаланувчилар ишончи комил бўлиши учунгина босадиган “Сақлаш” тугмаси қўлланиладиган дастурий таъминот ишлаб чиқадилар, ваҳоланки, у тугмасиз ҳам дастурдаги ўзгаришлар автоматик тарзда сақланади. Буни ўйлаб кўриш керак, - дейди у. Бу фақатгина машиналар оламига хос бўлган совуққонликка қарши турувчи “ширин” ёлғоннинг ўзгинаси холос. Бу бор-йўғи бир нуқтаи назар. Бироқ чораҳалардаги мазкур плацебо тугмаларининг салбий жиҳатларини ҳам кўрсатиб ўтиш зарур. Венадаги FACTUM тадқиқот институти раҳбари, транспорт тизимларидаги психологик омиллар тадқиқотчиси Ральф Риссер (Ralf Risser) фикрига кўра, пиёдаларнинг бундай “ёлғон” тугмалар борлигидан хабардорлиги ва оқибатда алданиш ҳисси кишиларнинг руҳий ҳолатига кўпинча салбий таъсир кўрсатар экан. | Entry #25597 — Discuss 0 — Variant: Not specifiednone
Voting points | 1st | 2nd | 3rd |
---|
0 | 0 | 0 | 0 |
- 1 user entered 3 "dislike" tags
| Кўп йиллар давомида, Нью-йорк ҳукумати шаҳардаги пиёдалар ўтиш жойларидаги светофорларни бир вақтлар тартибга солиб турган бошқарув кнопкаларининг деярли барчасини ҳеч қандай шов-шувларсиз тармоқдан узиб қўйди. "Автоматлаштирилган таймерлар деярли ҳамма вақт яхшироқ натижа берган" - деган хулосага келдилар, улар. 2004 йилга келиб, умумий сони 3,250-дан иборат шундай кнопкаларнинг 750-га яқини ишлаш ҳолатида қолдирилди. Бироқ, шаҳар ҳокимлиги иш ҳолатида бўлмаган—беҳисоб пиёдаларни беҳудага босишга ундовчи бу кнопкаларни олиб ташламади. Дастлаб, кнопкаларни олиб ташлаш ташаббуси харажат талаб қилгани боис қолдирилган эди. Лекин, маълум бўлдики, ҳаттоки иш ҳолатида бўлмаган кнопкалар ҳам бирор бир мақсад учун хизмат қиларкан. “Кнопкаларни босадиган пиёдаларнинг светофорнинг яшил чироғи ёнмагунча чорраҳани кесиб ўтиш эҳтимоли жуда оз”- деб изоҳлайди Таль Рон Гилад, Исроилнинг Негаве шаҳридаги Бен-Гурион Университетининг Саноат техникаси ва Менежменти Бўлими ходими. Пиёдалар кесиб ўтиш чорраҳаларидаги ўзига хос хусусиятларни ўрганиб чиқиб, унинг таъкидлашича, одамлар ўзларибоп тизимга риоя қилишни афзал кўрадилар. Иш ҳолатида бўлмаган кнопкалар ўзига хос плацебо (тинчлантирувчи) хусусиятга эга, чунки одамлар ўзлари фойдаланаётган тизимлар устидан назорат қилаётгандек таассурот қолишини хуш кўрадилар, - дейди Анн-А́рбор шаҳридаги Мичиган Университети “инсон-компьютер” интерактив мулоқоти мутахассиси Эйтан Адар. Доктор Адарга кўра, унинг талабалари одатда компьютер дастурларини интерактив “сақлаш” кнопкасини назарда тутган ҳолда ишлаб чиқади. Айни пайтда, бу кнопкалар босилганда, истаса-истамаса автоматик равишда сақланишидан бехабар фойдаланувчиларга яна бир бора ишонч ҳосил қилишларидан бошқа ҳеч қандай наф бермайди. Буни, дейди у, машина оламининг ўзига хос жонсизлиги-ю совуқлигидан жиндак холос қилгудай хайрихоҳ чалғитувга йўйинг. Бу масаланинг бир томони. Аммо, пиёдалар кесиб ўтиш чорраҳаларининг ўзидагина, плацебо кнопкаларининг салбий жиҳатлари кузатилиши мумкин. Йўл ҳаракати тизимларидаги руҳий омиллар ўрганиладиган ФАКТУМ ОХГ Вена институти раҳбари, Ральф Риссер, - "кнопкалар борлигидан пиёдаларнинг хабардорлиги ва оқибатда чалғиганидан дилсиёҳлигининг бугунги кунда фойдасидан кўра зарари кўпроқ" - деб ҳисоблайди. | Entry #25622 — Discuss 0 — Variant: Not specifiednone
Voting points | 1st | 2nd | 3rd |
---|
0 | 0 | 0 | 0 |
- 1 user entered 4 "dislike" tags
3,250-дан | Punctuation 3,250 > 3250, hyphen should be removed | Hamza Foziljonov No agrees/disagrees | |
Саноат техникаси ва Менежменти Бўлими | Spelling Wrong capitalization. Sentence case is used in Uzbek | Hamza Foziljonov No agrees/disagrees | |
| Кўп йиллар давомида, ҳеч қандай уринишларсиз, Нью-Йорк шаҳрининг ҳукумати қачонлардир шаҳардаги пиёдалар светофорларини бошқараётган тугмачаларни ўчириб қўйишганди. Ҳукуматнинг фикрича, автоматлаштирилган таймерлар ҳар доим яхшироқ ишларкан. 2004 йилга келиб 3250та тугмачадан 750таси иш жараёнида қолган. Аммо шаҳар ҳукумати тугмачаларни ўчирмади- бу билан улар сонсиз бармоқларни тугмачаларни фойдасиз босишга чақиргандек эди. Авваломбор тугмачалар уларни олиб ташлаш харажатлари юқори бўлганлиги сабабли қолди. Аммо бу шунга олиб келдики, ҳаттоки ишламайдиган тугмачалар ҳам ўз мақсадига жавоб берарди. Тугмачаларни босган пиёдалар камдан-кам ҳолларда яшил чироқ ёнгунига қадар йўлни кесиб ўтишарди, дейди Исроилнинг Негев шаҳридаги Бен-Гурион номли Университетидан Таль Орон-Гиланд. Одамларни пиёдалар ўтиш жойидаги хулқ-атворини ўрганиб у шуни таъкидлайдики, одамлар бажарилишини киритган тизимга бўйсунишга кўпроқ тайёр эканлар. Ишламайдиган тугмачалар ўзига хос плацебо самарасига эга экан, чунки одамларга ўзлари фойдаланадиган тизимни бошқариш ёқади, дейди Анн-Арбордаги Мичиган Университети, одамни компьютер билан ўзаро таъсири бўйича эксперти Итан Адар. Доктор Адарнинг таъкидлашича, унинг талабалари интерактив сақлаш тугмачаси мавжуд дастурий таъминотни ишлаб чиқишар экан, бироқ у, клавишаларни босиш ҳар қандай ҳолатда ҳам автоматик тарзда сақлаб қолинишини билмаган фойдаланувчиларни ишонтиришдан бошқа аҳамиятга эга эмас экан. Бу ҳақда, бепарво машиналар дунёсига қарама-қаршиликлардаги кичкинагина хайрихоҳли ёлғон деб ўйланг. Бу битта фикр. Бироқ, пиёдалар юриш жойларида плацебо тугмачалари бошқа салбий тарафига ҳам эга бўлиши мумкин. Вена Институтининг FACTUM раҳбари, йўл транспорт тизимининг психологик омилларини ўрганувчи Ральф Риззернинг таъкидлашича, мазкур ҳолатда, пиёдалар уларнинг борлигини билиши, ёлғондан ранжишлари, афзалликлардан устунроқ тураркан. | Entry #25625 — Discuss 0 — Variant: Tashkenttashuzb
Voting points | 1st | 2nd | 3rd |
---|
0 | 0 | 0 | 0 |
- 1 user entered 9 "dislike" tags
тугмачаларни ўчирмади- бу билан улар сонсиз бармоқларни тугмачаларни фойдасиз босишга чақиргандек | Mistranslations бармоқларни қандай ва ким чақиради? Бармоқлар келадими? Who and why they call fingers? they shout? | Turdimurod Rakhmanov No agrees/disagrees | |
сабабли қолди | Mistranslations it doesn't convey the idea in the source? қолди when people stayed somewhere? not a button? | Turdimurod Rakhmanov No agrees/disagrees | |
одамлар бажарилишини киритган | Mistranslations completely wrong meaning, it doesn't make sense | Turdimurod Rakhmanov No agrees/disagrees | |
самарасига | Mistranslations placebo effects doesn't mean "самара " in here. | Turdimurod Rakhmanov No agrees/disagrees | |
одамни | Punctuation одамнинг қаратқич келишиги Possesive ending should be | Turdimurod Rakhmanov No agrees/disagrees | |
компьютер билан ўзаро таъсири | Mistranslations completely wrong rendering | Turdimurod Rakhmanov No agrees/disagrees | |
| | | | | X Sign in to your ProZ.com account... | | | | | | ProZ.com translation contestsProZ.com translation contests offer a fun way to take a break from your normal routine while testing and honing your skills with fellow translators.
ProZ.com Translation Contests. Patent pending. |